Анорнинг фойдали хусусиятлари

anor

Анорнинг фойдали хусусиятлари

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган маҳсулот саналади. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Гемоглобин танқис бўлганда мия кислород билан етарлича таъминланмайди. Айнан шу туфайли ҳам сурункали чарчоқ, хотира ва диққат қилиш билан боғлиқ муаммо кузатилади. Анор кеч кузда пишиб етилади, бу вақтга келиб организм вирус ва касалликлардан азият чекаётган бўлади.

Мазкур мевада организм ҳужайраларини шикастланишдан сақлайдиган, иммунитет ҳимояси учун муҳим бўлган иммуноглобулин ишлаб чиқарилишини жадаллаштирадиган C витамини ва мева кислотаси бисёр бўлади. Қолаверса, анор организмни бактериялардан ҳимоя қиладиган антибактериал ва антисептик хусусиятга эга бўлади.

Унинг шарбати организмни pH-балансини меъёрлаштириб, турли токсинларни чиқариб юборадиган, самарали детоксикацияни таъминлайдиган, шу билан бирга, ҳазм жараёнини яхшилаб, метаболизмни жадаллаштирадиган лимон, олма ва оксалат кислотасининг кони. Аммо ошқозони сезувчан бўлган кишиларга унинг истеъмолидан аввал сув билан аралаштириш тавсия қилинади. Юқори кислотага эга экани ҳисобига оғриққа сабаб бўлиши мумкин.

Анор, шунингдек, гўзаллик ва ёшликни сақлашга ҳам ёрдам беради. C витамини, фойдали моддалар сероб экани сабаб зарарли радикаллардан ҳимоя қилади, яллиғланиш жараёнлари ривожланишининг олдини олади.

Қариш жараёнини секинлаштириб, ажин тушишининг олдини олади, терини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.

 

Манба

Surat manbasi

(Visited 136 times, 1 visits today)
Понравилось? Пожалуйста поделитесь с друзьями.
Fikr bildirish

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!:

Matn nusxasini olish taqiqlanadi! Shaxsiy ehtiyoj uchun kerak bo'lsa, telegram: @sadikovuz