🔹Ўзбекистон халқ шоири Миртемир Турсун ўғли 1910-йил 30-майда Қозоғистон республикаси, Туркистон шаҳрининг Иқон қишлоғида туғилди.
🔹Унинг биринчи шеъри 1926-йилда «Танбурим овози» номи билан «Ёш ленинчи» рўзномасида босилади.
🔹Шоирнинг «Шуълалар қўйнида» номли биринчи китоби эса 1928-йилда чоп этилган.
🔹Миртемирнинг таржимонлик санъати ҳам таҳсинга лойиқдир.
🔹У А.С.Пушкин шеърларини, Н.А.Некрасовнинг «Русияда ким яхши яшайди», Ш. Руставелининг «ЙЎлбарс терисини ёпинган паҳлавон», Бердақ асарлари ва қирғиз халқ эпоси «Манас»ни ҳам таржима қилган.
🔹 «Мен сени…», «Чағалай», «Қирғизистон», «Маҳтумқули тўйида», «Онагинам», «Қозоғим», «Қайдадир булоқ» каби шеърлари халқлар дўстлигини куйловчи энг яхши асарлардандир.
🔹1979-йилда Миртемирга «Тоғдай таянчим» шеърий тўплами учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилган.
🔹Миртемир 1972-йилда вафот этган.
Миртемир ҳақида қисқа фактлар
(Visited 27 times, 1 visits today)