Синф ҳаражатлари ҳақида

Синф доскаларини таъмирлаш ва бўр сотиб олиш маҳаллий ҳокимликлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

❓Савол:

Мактаблардаги синф доскаларини таъмирлаш қай тартибда ташкил этилади?

✅Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-241-сон қарорида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига:

➡️ ҳудуддаги мактабгача ва мактаб таълими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;

➡️ мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлаш вазифалари қўйилган.

☝️Эслатма ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 21-моддасида умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг IV гуруҳ харажатлари тегишли туман ва шаҳарлар бюджетлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.

❗️Шунга мувофиқ, умумтаълим муассасалари раҳбари маҳаллий ҳокимликлар томонидан умумтаълим муассасаларини моддий-техник базасани мустаҳкамлаш учун ажратилаётган тегишли маблағлар ҳисобидан синф доскаларини таъмирлаш ва бўр сотиб олишни таъминлайди.

(Visited 19 times, 1 visits today)
Понравилось? Пожалуйста поделитесь с друзьями.

Matn nusxasini olish taqiqlanadi! @sadikovnasim