🔸Aгар томоқда оғриқ пайдо бўлса, у бўғилса, томоқда хавфли яралар чиқса, тут томирини қайнатиб, суви билан томоқ ғарғара қилинади.
🔸Ибн Сино шотут баргининг шираси билан томоқ, оғиз бўшлиғи ва тиш касалликларини даволаган. Бунинг учун шотут меваси суви билан томоқ ғарғара қилинади ёки оғизга олиб айлантирилади.
🔸Ширин бодом ёғига шакар қўшиб истемол қилинса, томоқни юмшатиб, овозни равон қилади, қуруқ йўталдан халос этади.
🔸Олхўри барги ёки илдизини сувда қайнатиб, сувида ғарғара қилинса, халқумдаги тилчанинг шиши ва томоқдаги бодомчасимон безлар шишини қайтаради.
🔸Узум ғўраси сувини офтобда қуюлтириб, шарбатга айлангач уни ичилса, томоқ оғриғи, халқум шишлари, оғиз ичининг пишиши каби дардларга шифо бўлади.
🔸Томоқ оғриғи асосан бод, балғам, қон, муртакнинг шамоллаши каби омиллар пайдо бўлади. Уни даволашда аввал ана шу омилларни аниқлаб, сўнг муолажага киришиш керак.
🔸Томоқ балғамдан оғриганда оғриқ унча билинмай, оғиз тўлиб сув келади. Шунда анжирни қайнатиб, ҳар чанқаганда сувини ичиш фойда беради.
керак.
🔸Томоқ ва ўпка йўли қуруқшаганда исмалоқ ёғ билан истеъмол қилинса, шифо бўлади.
🔸Ерқалампир илдизини майдалаб, ундан тайёрланган дамламада оғиз-томоқни чайқаб ғарғара қилинса, дард чекинади.
🔸Бир чой қошиқдаги ичимлик содасини ва шунча тузни бир пиёла қайноқ сувда эритиб, илиқ ҳолида томоқ чайилса, оғриқни даф қилади.
🔸Анжир мевасини қайнатиб, сувидан ичган бемор муртак безлари яллиғланишидан халос бўлади.
🔸Хурмо томоқ бодомча безлари яллиғланишида, йўталда, танглай оғриганда шифобахш малҳам саналади.
Фото манба