Ўзбек урф одатлари хорижликлар нигохида! (Хажвия)

БАХИЛ!

(Ҳорижлик сайёҳнинг “бир пиёла чой” ҳақида ўйлаганлари…)

Ҳорижлик сайёҳ деди:

– Ўзбеклар қанчалик бахил, хасис халқ эканлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз…

У жой дамлади, бир пиёла тўлдириб қуйдида, ўйланиб қолди, қайта чойнакка ағдарди. Иккинчи маротаба ҳам яна тўлдириб қуйдида, иккиланди шекилли, шоша-пиша чойнакка қайтариб қуйди. Учинчи маротаба ҳам шу аҳвол…

Ҳар тугул, қовоқ солиб турганимдан аччиғим чиққанини сезган кўринади, орадан нақ беш дақиқа ўтгач, бир қарорга келиб, пиёланинг тагига озгина чой қуйганча менга узатди.

Бечора, шунда ҳам “кўп қуйиб юбордим” – деб ўйлаётган бўлса керак, иккинчи қўли билан юрагини ушлаб олган. БАХИЛ!

(Visited 76 times, 1 visits today)
Понравилось? Пожалуйста поделитесь с друзьями.
Fikr bildirish

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!:

Matn nusxasini olish taqiqlanadi! @sadikovuz