Қуръон ва ҳадисларга асосланган ҳолда ўқувчини ўқитувчига нисбатан муомалаю маданияти
Қуръон ва ҳадисларга асосланган ҳолда имомларимиз ўқувчини ўқитувчига нисбатан муомалаю маданиятни белгилаб қўйишган:
1) Ўқитувчига биринчи бўлиб салом бер.
2) Ўқитувчи олдида мавзуга оид бўлмаган ортиқча гап сўзлар гапирма.
3) Ўқитувчи сурамаган нарсалардан тилингни тий.
4) Савол беришдан олдин рухсат сўра.
5) Ўқитувчининг гапига ёки жавобига этироз билдирма.
6) Ўқитувчи хатосини айтиб, билимдон эканлигингни кўрсатма.
7) Ўқитувчи олдида ён шеригинг билан суҳбатлашиш жуда хунукдир.
Ўқитувчисини ҳурмат қилган ўқувчи ҳар тарафга қараб ўтиришдан ўзини тияди ва диққатини ўқитувчисига қаратади.
9) Юраётган ҳолатда савол бериш ҳурматсизлик ҳисобланади.
10) Ўқитувчи ўрнидан турдими, сен ҳам тур.
11) Ўқитувчи олдингда экан, ҳеч хам баланд оҳангда гапирма.
12) Иложи бўлса ўқитувчига исм шарифи билан эмас, “Муаллим” ёки “Устоз” деб мурожат қил.
Агар инсон билим йўлида кетаётган экан, Пайгамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нури томон бораётган экан бу асосий қоидаларга риоя қилиши жоиз.
Базида одоб, ҳурмат қоидаларига бўйсинмай ўқитувчисидан билим олаётганлар ҳам бор.
Тўғри, инсон ўқитувчисини олдида китоб ўқиши, бирор бир ҳунар ўрганиши ёки фан билимларини олиши мумкин. Лекин устозига ҳурмат бўлмаса бу каби билимлар оддий маълумотга айланади. Бундай билимда барака бўлмайди.
Азозил исмли фариштани эслайлик. Ҳозир унинг исми Шайтон. Билимга эга, ҳаттоки бошқа фаришталарга сабоқ берган. Хўш, шундай билимлар тўғри йўлдан адашишидан Азозилни қутқариб қола олдими? Йўқ, чунки Аллоҳни ҳурмат қилмади, эътироз билдирди. Яратганинг буйруғига бўйсинмаган, мағрурлигини намоён қилгани учун ланатланган, ҳайдалган.
Ҳозирги кунда, одамларни ёмон йўлларга етаклаётган, жамоатда қарама-қарши қарашлар пайдо қилаётган, ўзлари ҳам адашган ақллилар мана қаёқдан пайдо бўлган. Булар устозига ва бошқа олимларга нисбатан одобни қўлламаган, ҳурматни билмаган, ўз билимларини тўғри йўлга сола олмаганлардир.
Бундай хатоликлардан Аллоҳ барчамизни сақласин!