14 – январ Ватан химоячилари
кунига бағишланган байрам эрталиги .
14 – январ Ватан химоячилари
кунига бағишланган байрам эрталиги
Зал байрамона безатилган. Болалар залга “Марш” мусиқаси остида кириб келадилар.Байрам “Ўзбекистон Республикасининг Мадҳияси” билан бошланади.
Бошловчи: Бир кун катта бўламиз,
Ўн еттига тўламиз.
Мустақил она юртга,
Комил фарзанд бўламиз.
Сиз ҳозир ча боласиз,
Боғдаги гул лоласиз
Тинчликсевар ҳалқимнинг,
Мард жасур ўғлонисиз.
Бир кун катта бўласиз,
Худди ойдек тўласиз.
Она юрт тупроғини,
Ҳеч ҳам ёвга бермаймиз!
Ассалому алайкум дадажонлар, ака-укалар, меҳмонлар ва болажонлар. Бугун биз ҳаётимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини қўриқлаб турган “Ватанимиз ҳимоячилари” ни муборак айём билан қутлаш учун йиғилдик. Байрамингиз қутлуғ бўлсин. Кечамизни очиб бериш учун сўзни боғча мудирасига берамиз.
Бошловчи: Январь ойида бордир
Шундай рақам 14
Айтингчи нима билдирар
Ушбу рақам 14
Болалар: Дадажонлар байрамин.
Бола: Олға бос, олға бос эй марду майдон,
Ҳур озод Ватанга биз содиқ посбон.
Бола: Гулласин, яшнасин Ватан ерлари,
Бизни дер эрк севар Ватан шерлари.
Бола: Қадамла, қадамла замин титрасин,
Азмингни кўрганда ғамин титрасин.
Mundarija:
Fizikadan topishmoqlar javoblari bilan
Болалар “Аскарлар” қўшиғини куйлаб берадилар.
Бошловчи: Ҳурматли меҳмонлар, ҳозирги кунда жамиятимизни дадажонларимизсиз тасаввур қила олмаймиз. Қайси соҳага қарамайлик дадажонларимизни фидокорона меҳнатини кузатамиз. Дадажонларимиз ҳам ҳаётда, ҳам жамиятда, ҳам иш ўринларида ўзларининг муносиб меҳнатлари билан обрў-эътибор қозонмоқдалар. Бундай обрў-этибор ёшликдан берилган тарбия ва ўз ҳаракатининг маҳсулидир. Бизнинг боғчада тарбияланаётган йигитларимиз ҳам келажакда ана шундай фаол бўлиш учун ҳозирданоқ ўзларининг билимдонликлари, чаққонликлари, тиришқоқликлари билан интилмоқдалар.
Бугун биз уларнинг бир қиррасини кўрсатиш мақсадида фаол йигитларимиз иштирокида “Ватан ўғлонлари” кўрик танловини ташкил қилдик. Марҳамат иштирокчилар билан танишинг.
1- рақамли – иштирокчи йигитимиз ______________ кутиб олинг. Бу йигитимиз чаққон, эпчил, шўх лекин жуда кўнгилчан. Яхши кўрган таоми лағмон, яхши кўрган машғулоти жисмоний тарбия, келажакда чегарачи бўлмоқчи.
2- рақамли – йигитимиз ______________ тортинчоқ, уятчанг лекин билимга чанқоқ. Яхши кўрган таоми ош яхши кўрган машғулоти мусиқа келажакда Президент бўлмоқчи.
3- рақамли – иштирокчимиз ______________ бу боламиз эпчил, зийрак шўх.
4- рақамли – иштирокчи йигитимиз _____________ у ўз яхши кўрган таоми ош, яхши кўрган машғулоти расм, келажакда у аскар бўлмоқчи.
5- рақамли – иштирокчи йигитимиз ___________ у индамас кам гап, лекин зеҳнли. Яхши кўрган таоми палов, яхши кўрган машғулоти табиат. Келажакда матрос бўлмоқчи
Мана иштирокчи йигитларимиз билан ҳам танишиб олдик. Ҳозир мен, сизларни йигитларимизни иштирокини баҳолаб бериш учун ҳакамлар ҳайати билан таништираман.
Saralangan insholar to’plami
Ҳакамлар ҳайати раиси: 1.
Аъзолари: 2.
3.
Марҳамат ҳакамлар хайъати ва аъзолари ўз жойларингни эгаллашларингизни сўраймиз.
Болалар “Дадажон” рақсини ижро этиб берадилар.
Бошловчи: 1-шарт “Келинг танишайлик” – деб номланади. Бу шартимизда йигитларимиз ўзларини таништирадилар.
– 2 –
Йигитлар чиқиши.
Бошловчи: 1-шартимиз бўйича йигитларимизни баҳолагунга қадар болажонларимизнинг байрам дастурини томоша қиламиз.
Бола: Чегарамиз сақлаган, оқ сутини оқлаган,
Кечалар ухламаган, бизнинг аскар акалар.
Бола: Сизга қилдик ҳаваслар, омон бўлинг аскарлар,
Тинч бўлсин юртим дея, бўлдингиз бизга соя.
Бола: Қўлингизда автомат, сиздадур тўла қомат.
Яша дейсиз истиқлол, ёвлар бўлиб қолар лол.
Бола: Парашутлар учасиз, булутларни қучасиз,
Тинч оққан дарёларда, мазза қилиб сузасиз.
Бола: Югурасиз тинмайин саҳар канда қилмайин
Сизда бордир зўр бардош, мен ўзим сизга қондош.
Болалар “Армия”қўшиғини айтиб берадилар .
Бошловчи: 1чи шартимиз бўйича йигитларимиз олган баҳолари………………
2 чи шартимиз “Зукколар ва донолар” деб номланади. Бу шартимизда йигитларимиз “Ватан нима ? ” деган саволга жавоб топишлари зарур.
Ҳакамлар 2чи шарт бўйича йигитларимизни билимдонликларини баҳолагунга қадар болажонларимиз ўз дастурларини давом эттирадилар.
Бола: Сизга бўлсин шарафлар,
Бизнинг жасур аскарлар.
Ёшлар қилар ҳаваслар,
Бўлар деб сиздай мардлар.
Бола: Сизнинг жасоратингиз,
Ёқар ҳар хислатингиз.
Ёвга бермайсиз бир сўз,
Ҳеч тегмасин сизга кўз.
Бола: Тинчлик истар қари-ёш,
Еганимиз бўлсин ош.
Омон бўлсин омон бош,
Тўкилмасин кўзда ёш.
Болалар “Яблочка” рақсини ижро этиб берадилар.
– 3 –
Бошловчи: 2чи шарт бўйича йигитларимизнинг олган баҳолари…………….
Ҳозир мен сизларни 3чи шарт билан таништираман. У“Ким чаққон” деб номланади. Бу шартимизда болалар кийимларини тез ва чаққонлик билан кийишлари керак.
Марҳамат ишга киришишингиз мумкин.
“Ким чаққон” ҳаракатли ўйинини йигитлпр кўрсатиб берадилар.
Бошловчи: Энди 3чи шартимизни ҳакамлар ҳаъяати баҳолагунга қадар, байрам дастуримизни давом эттирамиз. Болажонлар ҳарбий илм маҳорат аскарлар ҳақида қандай ҳикматлар биласиз? Қани ким айтади.
Бола: Аскари бақувват мамлакат бой бўлади.
Бола: Аскарнинг интизоми армиянинг таянчи.
Бола: Машқда қийин бўлса жангда осон бўлади.
Бола: Ҳар бир аскар, тинчлик посбони.
Бошловчи: Баракалла болажонлар! 3чи шарт бўйича йигитларимизнинг олган баҳоларини ҳакамлар ҳаъятидан сўраймиз.
Бошловчи: Ҳурматли меҳмонлар, азиз дадажонлар, энди мен сизларга мамнуният билан 4 чи шартимизни эълон қиламан.
4 чи шарт “Дадажонимга совға” деб номланади. Бу шартимизда иштирокчилар апликация қиладилар ва рангли қоғоз, қайчи, клейлардан фойдаланадилар. 4 чи шартимиз бўлгунга қадар меҳмонимиз, заҳирадаги оддий аскар Фозилов Нодирни даврамизга таклиф қилганмиз. У ҳозир ўзининг армияда ҳизмат қилган таъссуротларидан ҳикоя қилиб беради.
Bolalar uchun labirintlar
Болалар “Салют” қўшиғини айтиб берадилар.
Бошловчи: Ҳаъят аъзоларидан 4 чи шарт бўйича олган баҳоларини сўраймиз.
Мана бугунги дастуримиз қизигандан қизиб кўнгилдагидек ўтиб бормоқда. Мен охирги 5 чи шартимизни эълон қиламан. Бу шартимиз “Эркин мавзу” деб номланади. Бу шартимизда йигитлар ўз қизиқишига оид мавзуни айтиб, кўрсатиб ёки ижро этиб беришлари керак бўлади.
Болалар” эркин мавзуни кўрсатиб “берадилар.
Бошловчи: 5 чи шартимизни баҳолари тайёр бўлгунга қадар яна навбатни байрам дастурига берамиз.
– 4 –
Бола: Ер юзидаги амакижонлар,
Шундай илтимос бордир сизларга.
Чиқарманг қурол ,
Оқмасин қонлар .
Китоб ўйинчоқ,
Беринг бизларга.
Бола: Тинчлик керак ер юзига,
Тинчлик керак оламга.
Тинчлик сўзи қанот қоқсин,
Нур таратиб оламга.
Бола: Бир кам дунё, бутундир, бутун.
Юракларда ечилди тугун.
Мустақиллик оллоҳ неъмати,
Яша юксал, ўзбек давлати.
Болалар “Тинчлик” қўшиғини айтиб берадилар.
Бошловчи: Ҳакамлар ҳаъятидан 5 чи шарт ва умумий олган баҳоларни эълон қилиб беришни сўраймиз.
Бошловчи: Биз бугун “Ватан ўғлонлари” кўрик танловини ўтказишимиздан мақсад, болажонларимизни эркин фикрлашларини, гўзалликни ҳис қилишларини, меҳнатга муносабатларини, ўзларини эркин тута олишликларини, сўзлашиш ва муомула одобини ўргатиш, қолаверса Ўзбекистонимизнинг мард ва жасур ўғлонлари бўлиб етишишида бир оз бўлса ҳам ҳиссамизни қўшдик деган умиддамиз.
Энди боғчамиз томонидан кўрикда қатнашган ўғил болаларимизни
Совғалар билан мукофотлаймиз.
Байрам дастури Озодбек Назарбековнинг “Ягонамсан” қўшиғи фонограммаси билан якунланади.
Тақризчи : Фарғона вилояти Ёзёвон
Туман халқ таълими
бўлими услубчиси
Рўзиева Д. Р.
Таёрлади : 3 – сонли мактабгача
таълим муассаса мусиқа
раҳбари Рўзиева Ш.Ж.