2023 йилда халқ таълими тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

Маълумки, кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси эъон қилинди. Унда 2023 йилдаги энг устувор йўналишлар белгилаб олиниб, иккинчи йўналиш сифатида таълимни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳусусан, 2023 йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинди. Келгуси йилда таълим тизимини ислоҳ қилишда қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланди:

✅Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш Конституцияда алоҳида белгилаб қўйилади;

✅Икки сменали мактаблар йўқ қилинади. 2023 йили 70 та янги мактаб қурилади, 460 та мактаб кенгайтирилади. Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланади, келгуси беш йилда уларнинг сони мингтага етказилади;

✅2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади;

✅Келгуси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади;

✅Келгуси ўқув йилидан бошлаб бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш Қорақалпоғистон ва Хоразм каби бошқа вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади;

✅2023 йилдан бошлаб янги дастур амалга оширилади. Ҳар бир вилоятда 1 тадан техникумда Европа касбий таълим стандартлари жорий этилади. Келгуси беш йилда барча коллеж ва техникумлар ушбу тизим билан қамраб олинади;

✅Шу билан бирга, кимё саноати, электр техникаси, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида Муҳандислик мактаблари ташкил қилинади.

 

Manba

(Visited 79 times, 1 visits today)
Понравилось? Пожалуйста поделитесь с друзьями.
Fikr bildirish

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: