Бир куни Алберт Эйнштейн доскада масала ечди:
9 х 1 = 09
9 х 2 = 18
9 х 3 = 27
9 х 4 = 36
9 х 5 = 45
9 х 6 = 54
9 х 7 = 63
9 х 8 = 72
9 х 9 = 81
9 х 10 = 91
Тўсатдан залда тартибсизлик пайдо бўлди, чунки Алберт Эйнштейн битта масалани нотўғри ечган эди, 9 х 10=91. Барча ўқувчилари уни масхара қилишди.
Эйнштэйн ҳамма жим бўлишини кутди ва шундай деди:
“Тўққизта саволни тўғри таҳлил қилган бўлсам ҳам, ҳеч ким мени табрикламади, лекин мен битта саволни нотўғри ечганим учун ҳамма устимдан кулди. Демак, агар инсон жуда муваффақиятли бўлса ҳам, одамлар кўзига унинг энг кичик хатоси кўринади ва кўпчилик бундан «завқланади».
Ҳаётда ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона одам – ҳеч нарса қилмайдиган одамдир