“O’qituvchilar kuni”ga tabriklar va she’rlar to’plami

Assalomu alaykum!!! So‘rdilar, dunyoda asli kim aziz,

Aytdilar, ustozdir, ustoz begumon.

Tag‘in aytdilarki, aziz shubhasiz!

ALLOHim sizga sog’lik-salomatlik, kuch quvvat ato etsin! Ilm o’rgatishda chekayotgan zahmatlaringizga sabr-qanoat ato etsin! Qilayotgan hayrli amallaringizda bardavom qilsin!

 

Assalomu alaykum hurmatli hamkasblar sizni yaqinlashib kelayotgan ustoz va murabbiylar bayrami bilan tabriklayman sizga sog’lik salomatlik mashaqqatli mehnatingizda kuch quvvat tilayman doim sog’bo’ling hurmat bilan _______________.

 

Устоз

Соҳибқирон ётар устоз пойида,

Жомийни пир тутган Навоий ҳазрат.

Устоз буюк деган буюк қоида

Бу қайтар дунёда азалий ҳикмат.

 

Афлотунга шогирд эди Арасту,

Ул шогирдга шогирд бўлди Искандар.

Бу олтин силсила давоми мангу,

Ўзи устоз бўлар устоз кўрганлар.

 

Борми мураббийдан бахтлироқ инсон,

Шогирдлари қилса юксакка парвоз.

Бошимизга тожсиз, бор бўлинг омон,

Табарруклар ичра табаррук устоз!

 

© Эркин Воҳидов

 

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни!

Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз!

Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

 

ЎҚИТУВЧИ УСТОЗЛАРГА ТИЛАКЛАРИМ

Устоз деса жимирлайди юракларим,

Сизга айтай бугун энг зўр тилакларим,

Кўз ёшингиз қоғозларда қолиб кетсин,

Уйингизга буғдой унлар тўлиб кетсин.

 

Еганингиз асал-у,қанд,сарёғ бўлсин,

Минганингиз оппоқ,, GM” тойчоқ бўлсин.

Бахтиёрлик босиб олсин қалбингизни,

Ҳамма билсин зардан улуғ қадрингизни.

 

Қувончингиз қалбингиздан тошиб кетсин,

Ойлигингиз ўн миллиондан ошиб кетсин.

Меҳнатингиз роҳатини кўриб юринг,

Табассумла доим ҳушвақт,кулиб юринг.

 

Еллар олиб кетсин ғубор,гардларингиз,

Қоғозларда қолиб кетсин дардларингиз

Эга бўлинг,, соғлик” деган бойликларга,

Ўғил уйлаб, қиз чиқаринг ойликларга,

 

Кўп бўлсинда яхши кунда тўйларингиз,

Қават, қават бўлиб кетсин уйларингиз.

Энг авволо бахтли ойи, дада бўлинг,

Пракурор, ҳокимларга қуда бўлинг.

 

Қани айтинг кимдан экан кам жойингиз,

Осмонларда порлаб турсин моҳ-ойингиз.

Сизни ёмон деган ранги самон бўлсин,

Қадр берган Юрт бошимиз омон бўлсин.

 

Сиз келажак ва бугуннинг гавҳарисиз,

Бу дунёнинг устунисиз, жавҳарисиз.

Устоз деса жимирлайди юракларим,

Сизга қанча айтсам оздир тилакларим.

 

Сиздан устун бўлар экан айтингчи ким,

Бир юракдан ёзиб қўйди Хуршид  Карим.

Талак тилаб сизга куй-у,назмдаман,

Эй устозлар сизга доим таъзимдаман.

 

Хуршид Карим

 

 

1-октябрь .Устоз ва мураббийлар кунига бағишланади.

 

ҚУТЛАБ  ҚЎЙИНГ

Умр ўтар гоҳо шодлик, гоҳ ғам билан,

Ҳаёт гўзал турмушдаги кўст, кам билан,

Муаллимлар қадр топган кундир бугун,

Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

 

Айтинг дўстлар бахт қайрда сотилади,

Қадр-қиммат меҳнат билан топилади,

Бугун байрам ғам дафтари ёпилади,

Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

 

Ватан барча ўғлинг яхши, қизинг яхши,

Ҳалол ризқинг, берган ҳалол тузинг яхши,

Байрамга бой баҳор, ёз -у, кузинг яхши,

Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

 

Ўтди қанча суронларда синмади у,

Ноҳақлиг-у, рўёларга кўнмади у,

Халқим дея, юртим дея тинмади у,

Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

 

Устозим деб Навоийлар битган ғазал,

Устоз азиз,устоз улуғ -нақл-у, азал,

Шогирдларин фарзандидек суйган ўшал,

Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

 

Яратганнинг марҳамати улуғ инъом,

Яшайверар устоз деган мўътабар ном,

Совғаларнинг энг афзали ширин калом,

Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

 

Дунё асли кенгларга кенг,торларга тор,

Бу кунларга етганлар бор,етмаган бор,

Меҳри дарё, қалби тоғлардек улуғвор,

Устозларни қутлаб қўйинг байрам билан.

 

 

Хуршид Kарим

(Visited 1 228 times, 1 visits today)
Понравилось? Пожалуйста поделитесь с друзьями.
Fikr bildirish

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!:

Matn nusxasini olish taqiqlanadi! Shaxsiy ehtiyoj uchun kerak bo'lsa, telegram: @sadikovuz