Do’stlik haqida she’rlar
Мен дўстингман кулма устимдан,
Ўз дўстингни юлма пўстидан,
Забонингман, тилга тиғланиб,
Ўз ҳажрида ўзи йиғлаган.
Билсанг, қушман кўкка сиғмаган,
Билсанг, тушман тушга сиғмаган,
Балқиса-да, руҳим самода,
Денгизман мен, сувга сиғмаган.
Мен бир юрак, қалбга сиғмаган,
Мен бир дардман дардга сиғмаган,
Кун сўнгида кўринган шафақ –
Ғариб ғарбман шарққа сиғмаган…
Улкан тоғдир ғурурим, шаъним,
Улкан жондир, бу инжа таним,
Ғами кўп деб, кулма, эй дўстим
Дунёман сенга сиғмаган
************************************
Xoling ne deb so‘ramaysiz ko‘ngil uchun,
Yolg’izlik ham jondan o’tdi, har kun har tun,
Men-ku omon yashayabman jonim butun,
Qadirdonlar omonmisiz? bu dunyoda.
Avval yo‘qlab turardingiz goh gohida,
Axvolimni so’rardingiz o’sha chog‘da,
Qarang olma pishibdi-ya eh shohida,
Qadirdonlar omonmisiz? bu dunyoda.
Yo’qlasangiz osh non talab qilmagandim,
Bir keraksiz insonmanmi? bilmagandim,
Ishoning men oqibatni uzmagandim,
Qadirdonlar omonmisiz? bu dunyoda.
Do’st bo’lamiz qadirdonim degandingiz,
Axir dardim aytsam quloq solgandingiz,
Endi yo’qsiz nimalarga boylandingiz,
Qadirdonlar omonmisiz? bu dunyoda.
Yo’qlab turing dunyoda bir mexr qolar,
Mol dunyolar o‘tkinchidur kim ham bilar,
Xolin so’rang qodirni ham ko‘ngli to‘lar,
Qadirdonlar omonmisiz? bu dunyoda.
************************************
Дўст, менинг дунёмга кира кўрмагин,
Дўзахнинг ўтида куйиб кетасан.
Мен юрган йўллардан юра кўрмагин,
Бир умр жонингдан тўйиб ўтасан.
Қисмат итқитади чилвир чўлига,
Узлатга бандилар бўлиб қоласан.
Ёлғизоёқликнинг ёлғиз йўлига,
Бошингни қўйганча ўлиб қоласан.
Фаришта дегани бойларга боқар,
Ғариб-ғурабони кўзга илмайди.
Қалбингда кулдиргич бўлса ҳам агар,
Минг чиранма, бахтинг кула билмайди.
Қабристон тарафга қарайсан маъюс,
Шикаста жонингга янтоқ ботади.
Дўпмайган гўр сени тан олмас, афсус,
Тош қотган тавбалар титраб кетади.
Жон дўст, ёлвораман, ўз дунёнгда қол,
Сен-да ҳашаматнинг даъвогарисан.
Бесабр бахтингни бағрингга-да ол,
Сен менга дўстсан, лек мендан нарисан.
************************************
Мен дунёга келар чогимда
Умид билан очилар кўзим
Мен дунёдан кетар чогимда
Дўстим билан ёпилар кўзим.
************************************
Эй, дўст ростин айт дўстмизми ҳалиям?,
Магар-ки дўст бўлсак саломинг қани?.
Бир пайтлар йиқилсам тургувчи суяб,
Елкангда Раҳмон бор томонинг қани ?.
Йиғламай мужгонлар тўкилди қуриб,
Тилимни тишимга тишлатди ғаним.
Менинг-да бу ёлғиз ҳолимни кўриб,
Ёзни ҳам уйимда қишлатди ғаним.
Тупроқ кўчаларда югуриб ўсдик,
Чумоли ўлмаган маконда дайдиб.
Қанча довлар бизни йўлимиз тўсди
Ва ўргатиб кетди-балога дўст тик,
Дунёга ўхшаган коптогинг қани ?,
Бир пайтлар тепардик, эзғилаб ичин.
Бугун дунё дегани таниб ҳаммани,
Бир бир олаяпти бизлардан ўчин .
Эй, дўст ростин айт дўстмизми ҳалиям?,
Магар-ки дўст бўлсак?, қалқонингни бер.
Ғанимлашган бўлсак пистирма уят,
Арқонимни олу , арқонингни бер.
************************************
Кўнгил деган маҳзанимданмас,
Макон тутган масканимданмас.
Менга маълум душманимданмас,
Сохта дўстларимдан қўрқаман.
Бахтим кулса алам ютгувчи,
Май тўлдириб қадаҳ тутгувчи.
Ажалимни интиқ кутгувчи,
Сохта дўстларимдан қўрқаман.
Сотқинликка хадлари сиққан,
Менга қарши далиллар йиққан.
Жигарларим ичиндан чиққан,
Сохта дўстларимдан қўрқаман.
Каламушдек нахс еб семирган,
Кирдикори қалбим кемирган.
Қўрғонимни ичдан емирган,
Сохта дўстларимдан қўрқаман.
Хайитга хам ичкилик қилган,
Маййитга хам ичкилик қилган.
Хам тулки, хам эчкилик қилган,
Сохта дўстларимдан қўрқаман.
Савобларим занжирин узган,
Дуолар-у тоатим бузган.
Душманим-ла иттифоқ тузган,
Сохта ду’стларимдан қўрқаман.
Мақтайвериб бўсамда гумроҳ,
Олқишлашса қилсамда гуноҳ.
Қандай қўрқмай улардан Аллоҳ?
Сохта дўстларимдан қўрқаман.
Тўйлар қилсам тутишса аза,
Азам бўлса қилишса мазза.
Қилурманда шундай хулоса:
Сохта дўстларимдан қўрқаман.
************************************
Do’stlik haqida smslar
Do’stdan boshlanadi orzu hayollar,
Do’stdan boshlanadi ko’ngil shodligi.
Do’stdan boshlanadi mehr muhabbat,
Do’stdan boshlanadi sevgi sadoqat.
************************************
Дуст деб ишонганинг душманлик килса,
фаришта деганинг шайтонлик килса.
хает гулбогларинг хазонлик килса,
кузларим йиглашдан тухтайди качон?
калбимни чаендек чакади армон,
сени тушунмаса бирор бир инсон.
Додингни кимга айтасан инсон?
************************************
Döstlar borki.dilingga döstdir.
Döstlar borki.pulingga döstdir.
Döstlar borki.döst degin kelmas.
Döstlar borki.yolg’iz qoldirmas.
Döstlar borki.hiyonatgacha.
Döstlar borki.qiyomatgacha.
Döstlar borki.saqovat tilar.
Döstlar borki.raqobat qilar.
Döstlar borki.til va dil boshqa.
Döstlar borki.kötarar boshga.
Döstlar borki. it undan yaxwi.
Döstlar borki. köngilning naqwi.
Döstlar borki. wunchalar iflos.
Döstlar borki. fariwta qiyos
Manba
Manba
(Visited 303 times, 1 visits today)