Sudlanganlikni qanday oldirib tashlasam bo‘ladi

Жиноят кодексига мувофиқ Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда ўзи тугалланади:
👉 шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;
👉 мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
👉 жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин 1 йил ўтгач;
👉 озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — 2 йил ўтгач;
👉 беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — 4 йил ўтгач;
👉 беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — 7 йил ўтгач;
👉 ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — 10 йил ўтгач.

Агар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра суд Жиноят Кодексининг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.

💁‍♂ Судланганликни муддатидан илгари олиб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома судланганлик ҳолати мавжуд шахс, унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакилининг ёхуд жамоат бирлашмаси ёки жамоа томонидан жазони ўтаб чиққан шахс яшаш жойидаги туман (шаҳар) судига берилиши мумкин.

❗️Судланганликни муддатидан илгари олиб ташлаш масаласини ҳал этишда, суд судланганлик ҳолати мавжуд шахснинг қонунга итоаткор турмуш тарзини тасдиқловчи ҳолатларни (ҳуқуқбузарлик мавжуд эмаслиги, жазо ўташдан озод қилингандан кейинги хулқ-атвори, ишлаш ва яшаш жойидан ижобий тавсифномалар, ички ишлар органи ахборот маркази маълумотномаси мавжудлиги ва ҳ.к.) аниқлаши зарур.

https://t.me/yuridikmaslaxati

(Visited 34 times, 1 visits today)
Понравилось? Пожалуйста поделитесь с друзьями.
Fikr bildirish

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!:

Matn nusxasini olish taqiqlanadi! @sadikovuz